50785

2018 йилда Ўзбекистонда ЙТҲ натижасида қанча одам ҳалок бўлгани маълум қилинди

Ўзбекистон 28 январь 10:12 574

2018 йил давомида Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2262 одам ҳалок бўлган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълумотига таяниб, “Халқ сўзи“ хабар қилди.

Бу ўртача бир кунда 6 нафар одам мудҳиш ҳодисалар қурбонига айланганини билдиради.

2017 йил билан солиштирган ҳалок бўлганлар сони 8,5 фоизга камайган. Ўшанда йил давомида 2473 киши автоҳалокатлар натижасида вафот этганди.

Ўтган йилда тан жароҳати олганлар сони 8458 нафарни ташкил қилди (2017 йилда 9637 киши жароҳат олганди – 12,2% фоизга камайган).

Изоҳ билдириш