50750

Наманганда фоҳишалар яшайдиган уйлар йўлакларига кузатув камералари ўрнатилмоқда

Технология 21 январь 21:08 1 086

Наманганда барча фоҳишахоналар, компьютер ўйинхоналари ва спиртли ичимликлар сотиш дўконлари йўлакларига кузатув камералари ўрнатилмоқда, бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

«Наманган шаҳрида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида Микрорайон ҳудудидаги барча фоҳишалик билан шуғулланиб рўйхатга тушган хонадонларни кириш йўлакларига, кўнгилочар масканларга, компьютер ўйинхоналарига, спиртлик ичимликлар сотиш дўконларига ҳамда ҳудудлар марказларига кузатув камералари ўрнатилмоқда», — дейилади хабарда.

Ушбу кузатув камералари Ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ҳамда тун-у кун назоратга олинади.

Наманган шаҳар ҳокимлиги фуқароларни биргаликда Наманган шаҳрида жиноятчиликни олдини олиш учун курашга таклиф қилмоқда.

Изоҳ билдириш