50699

Сергелида 6 полосали пулли йўл қурилиши мумкин

Технология 17 январь 14:51 268

Халқ депутатлари Сергели туман кенгаши депутати Шавкат Халилов Кичик ҳалқа йўлидан Сергели тумани Анна Ахматова ва Файзли кўчалари кесишмасигача бўлган 4,65 километр масофага 6 полосали пулли йўл қуриш таклифини билдирди. Бу ҳақда “Народное слово” нашри хабар берди.

Сергелидаги бу кесишма ва Яккасарой туманидаги Чўпон ота ҳамда Кичик ҳалқа йўли кесишмаларигача бўлган йўл жуда тирбанд бўлиб қолмоқда ва ўндан ортиқ светофорлар туфайли уни босиб ўтишга кўпинча бир соатдан ортиқ вақт сарфланмоқда.

Светофорларсиз ва тирбандликларсиз бўлиши кутилаётган 6 полосали пулли йўл масаланинг оқилона ечими бўлиши мумкин. Чунки бу йўл ўтиши режалаштирилаётган ҳудудда турар-жойлар ва бошқа бинолар деярли йўқ, компенсацияларга ортиқча харажатлар кетмайди, дейди депутат.

Суткасига 90 минг енгил автомобиль ўтиши ва улардан рамзий 2 минг сўмдан тўлов ундирилиши кунига 180 млн, йилига 65 млрд сўмдан кўпроқ маблағ йиғилишига сабаб бўлади ва бу лойиҳанинг даромадли бўлишини таъминлайди. Даромадли лойиҳа эса ўз навбатида инвесторларни жалб қилади. Бу йўлнинг икки томонида доимий пунктлар ишлаши камида 12 кишининг доимий иш билан таъминлайди. Шунингдек мазкур лойиҳа пулли йўллар қуришда жаҳон тажрибасини ва ниҳоят Ўзбекистонда қўллаш имкониятини беради.

Изоҳ билдириш