50481

Бош прокуратура шер ғажиб ташлаган қоравул фожиаси бўйича расмий маълумот берди

Ўзбекистон 4 январь 15:46 1 737

Хўжаободдаги ҳайвонот боғида шер қоровулни ғажиб ташлагани хабар қилинганди.

Бош прокуратура матбуот хизматидан маълум қилинишича, 2018 йил 30 декабрь куни соат 16:30 ларда «USMONOBOD FAYZI» МЧЖга қарашли Хўжаобод тумани Хидирша МФЙда жойлашган, ишга туширилмаган «Ҳайвонот боғи» соқчиси Х.А., жамиятда ҳеч ким йўқ вақтда, бу жойда боқилаётган 2 та шер йиртқич ҳайвони ёнига улар билан ўйнаш мақсадида бориб, қафас ичига кирганида, шерлар Х.А.га ташланган.

Суд-тиббий экспертизасининг олинган дастлабки маълумотномасига кўра, «бўйин ва тананинг бошқа соҳаларида кўплаб очиқ яралар, тананинг орқа юзасида кўплаб ўткир ботиқ яралар жароҳатлари» етказилиши ва ўткир қон томир етишмовчилиги натижасида воқеа жойида вафот этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойига туман прокурори, унинг 1-ўринбосари, туман ИИБ бошлиғи ва тезкор тергов гуруҳи етиб борган.

Терговга қадар текширув туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан олиб борилмоқда. Текширув давомида 2018 йил 30 декабрь куни Суд-тиббий ва суд-криминалистик экспертизалари тайинланган.

Шунингдек, 2018 йил 31 декабрь куни «Андижон вилояти бандлик бош бошқармаси»га «Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги» қоида талаблари бузилган ёки бузилмаганлиги юзасидан текширув тайинланган.

Изоҳ билдириш