50450

Марказий банк доллар ва евронинг янги курсини белгилади

Иқтисод 1 январь 0:59 835

Ўзбекистон Марказий банки 1 январдан бошлаб хорижий валюталарнинг янги қийматини белгилади.

Марказий банк хабарига кўра, 2019 йилнинг 1 январидан доллар расмий курси 3,3 сўмга арзон бўлиб – 8336, 25 сўмни, Евро эса 53,77 сўмга ошиб – 9533,34 сўмни ташкил қилади.

Россия рубли курси эса бу ҳафта бироз пасайиб – 119,85 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистдан расмий валюта курслари Марказий банк томонидан, ҳар ҳафтанинг душанба куни талаб ва таклиф ҳамда валюта – сиёсатига мувофиқ белгиланади. Валюта сотиб олиш ва сотиш билан бевосита тижорат банклари шуғулланади ва улар Марказий банк курси асосида ўз курсларини белгилайди.

Изоҳ билдириш