50385

Ўзбекистонда ягона солиқ тўлов ставкалари тасдиқланди

Иқтисод 28 декабрь 11:01 1 105

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 4 фоиз миқдорида белгиланди.

Бундан ташқари соҳалар бўйича ягона солиқ тўлови ставкалари қуйида келтирилган:

– божхона брокерлари – 5%;

– ломбардлар – 25%;

– концерт-томоша кўрсатишдан даромад олувчи юридик шахслар – 5 %.

Умумий овқатланиш корхоналари жойлашган жойига қараб:

– аҳолиси 100 минг кишидан кўп шаҳарларда – 8%;

– бошқа аҳоли пунктларида – 6%;

– бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда – 4%;

– таълим муассасаларида хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари – жойлашган жойига қараб белгилаганган ставканинг 75 % миқдорида.

Чакана савдо соҳасида солиқ тўловчилар жойлашган жойига қараб:

– аҳолиси 100 минг кишидан кўп шаҳарларда – 4%;

– бошқа аҳоли пунктларида – 2%;

– бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда – 1%;

– алкоголь, тамаки, бензин, дизель ёқилғиси, сиқилган ва суюлтирилган газ реализацияси билан шуғулланувчи шахслар – 4 %;

– улгуржи савдо корхоналари – 4%.

Дорихоналар жойлашган жойига қараб:

– аҳолиси 100 минг кишидан кўп шаҳарларда – 3%;

– бошқа аҳоли пунктларида – 2%;

– бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда – 1%.

Изоҳ билдириш