50334

Туркияда Шавкат Мирзиёев «Ўрта Осиёдаги йил одами» деб топилди

Ўзбекистон 27 декабрь 12:49 482

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг молиявий-иқтисодий Turсomoney нашри томонидан тузиладиган ҳар йилги рейтингда «Йил хорижий давлат арбоби» сифатида тан олинди. Бу ҳақда Истанбулда Туркия Буюк Миллий кенгаши спикери Бинали Йилдирим иштирокида ўтказилган тантанали маросим давомида эълон қилинган.

Мирзиёев: минтақалар, шаҳарлар, қишлоқлар ва одамларни ўзгартираётган президент
Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев бу юксак эътирофга ташқи дунё, хусусан, Туркия ва Марказий Осиё давлатлари билан сиёсий-иқтисодий алоқалар ва ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига, шунингдек Марказий Осиё минтақасида ва унинг атрофида ҳамкорликни жадал тус олишига қўшган муҳим ва амалий хизматлари туфайли муносиб топилган.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси маълумотига кўра, мазкур рейтинг икки асосий — «Йилнинг хорижий давлат арбоби» ва «Туркиянинг атоқли давлат арбоби» — номинация ва 6 та йўналиш бўйича белгиланади. Коллегиал комиссия ва жюри қарори Туркия ҳамда чет эл сиёсатчилари, бизнес вакиллари фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида қабул қилинади. Жюри таркибига журнал экспертлари, Туркия ҳукумати ва парламенти аъзолари, мамлакат минтақалари вакиллари киради.

«Туркиянинг буюк давлат арбоби» ва йилнинг энг асосий иккинчи номинацияси бўйича ғолиб собиқ Бош вазир ва Туркия парламентининг амалдаги спикери Бинали Йилдирим бўлди.

Тантанали маросимда чиқиши давомида Йилдирим Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган барча соҳадаги чуқур ислоҳотларга юқори баҳо берган.

 

Изоҳ билдириш