50298

Чегарачилар Нурмагомедовни ИШИД жангариси билан адаштириб қўйишди

Дунё 26 декабрь 15:50 696

Москва чегара хизмати ходимлари UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ва унинг ўртоғини “ИШИД” жангарлари деб ўйлаб, уларни тўхтатишди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Нурмагомедов ва унинг ўртоғи барча тартиботларига асосан сўроқ қилинди.

Шубҳали нарса аниқланмагандан сўнг чегарачилар уларни қўйиб юборишди. Туркияга йўл олган Нурмагомедов бу ҳолатдан кескин норози эканлигини билдирди.

Бу ҳодисага қарамасдан, спортчи чегарачилар билан бирга эсталик учун суратга тушди.

Изоҳ билдириш