50270

Қозоғистонда ўзбекистонликлар бўлган автобус йўловчилари эвакуация қилинди

Дунё 26 декабрь 9:09 199

Қозоғистоннинг Фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари Акмолинск вилоятидаги трассада ёрдам сўраб мурожаат қилган 53 нафар автобус йўловчисини эвакуация қилди. Бу ҳақда «Uz24» хабар қилмоқда.

«Об-ҳавонинг ёмонлашуви сабаб 24 дан 25 декабрга ўтар кечаси, Акмолинск вилояти  фавқулодда вазиятлар департаментига ‘Петропавловск-Сариоғоч’ йўналиши бўйича ҳаракатланувчи ва Бурабай тумани яқинида бўлган автобус йўловчилари иситиш пунктига жойлаштириш илтимоси билан мурожаат қилди. Автомобиль салонида 53 киши бўлиб, уларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари. Улар Кенесари қишлоғи мактабига жойлаштирилди», — дейди Акмолинск вилояти ФВД мутахассиси Думан Далешов.

Йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ, уларнинг барчаси ётоқ ва озиқ-овқат билан таъминланган.

Изоҳ билдириш