50260

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди

Иқтисод 26 декабрь 8:22 1 120

Чет элда ишлаган Ўзбекистон фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи 1 январдан кейинги давр учун тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ба ҳақда Spot хабар берди.

«Солиқ ва уджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида«ги Қонунга мувофиқ «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш киритилди.

Қонунга кўра, Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига, шунингдек иш ҳақининг натурал қисмига 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар, 1 январдан кейинги давр учун — қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.

Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимларнинг (якка тартибдаги тадбиркор ва у томонидан ёлланган ходимнинг, деҳқон хўжалиги ва оилавий тадбиркорлик субъекти аъзосининг) пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақининг миқдори 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан, 1 январдан кейинги тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Чет элда ёлланиб ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан, 1 январдан кейинги давр учун — тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Чет элда ишланган даврлар 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда, 1 январдан кейинги давр учун — ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда меҳнат стажига қўшилади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно

Изоҳ билдириш