50248

Лавров: Россия ва АҚШ ўртасидаги уруш инсоният учун улкан фожиа бўлар эди

Дунё 25 декабрь 16:25 407

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ва АҚШ ўртасидаги мавжуд хавф-хатар баҳоси ҳақида гапирди.

ТИВ раҳбари интервьюси РИА Новостида эълон қилинган.

«Фикримча, дунёда ҳамма шуни яхши англайдики: иккита етакчи ядро державалари – Россия ва АҚШ иштирокидаги қуролли можаро – инсоният учун фавқулодда йирик фожиавий оқибатларни келтиради. Ядро урушида ғолиблар бўлиши мумкин эмас ва бундай уруш ҳеч қачон бошланмаслиги кераклиги шубҳага ўрин қолдирмайди», – дейди Лавров.

Дипломатнинг фикрича, шу билан бирга, бугунги кун ҳақиқати шундан иборатки: ўз шахсий геосиёсий амбицияларига ўралашиб қолган Вашингтон ва унинг иттифоқдошлари ўз фойдасига ўзгармаётган глобал воқеликларга кўникишга тайёр эмас. Бу жараёнларни турли усуллар билан тўхтатиб қолиш ва ташқи ишларда аввалгидан ҳам кўра кўпроқ агрессияга интилиш боиси ҳам шунда. Қарама-қаршиликлар ўткир тус олмоқда, мулоқот каналлари музлатиб қўйилган.

Стратегик барқарорлик соҳасидаги йирик халқаро келишувларнинг бузилиши алоҳида ташвишни келтириб чиқармоқда. Куч инструментларига таянган бундай зиддиятлар линияси глобал хавфсизлик архитектурасини балансдан чиқишига ва қуролланиш бўйича пойга вужудга келишига хизмат қилмоқда. Хусусан, хато ёки тушунмовчилик туфайли ҳал қилувчи қарор қабул қилиниши мумкин бўлган ҳолат юзага келиши ҳам мумкин.

«Биз табиийки, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, мамлакат мудофаа қудратини кучайтириш бўйича зарур чораларни қабул қиляпмиз. Президент Путин ҳам бу ҳақда кўп маротаба гапирган. Шу билан бирга соғлом идрок барибир устун келишига умид қиламиз. Чунки, позициялар мос тушмаган тақдирда ҳам, Россия ва Ғарб мамлакатлари кўпсонли чақириқлар ва замонавий таҳдидларга таъсирчан жавобларни излашда инсоният тақдири олдида биргаликда улкан масъулиятни олиб борадилар. Шу боис, ғарблик етакчиларни онгли ҳаракатларни амалга оширишга, халқаро ҳуқуққа қатъий амал қилишга, БМТ Низомига таяниб иш тутишга чақирамиз. Ўшанда бу каби саволларга ўрин қолмайди», – деб таъкидлаган Лавров.

Изоҳ билдириш