4988

Президент АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди

Ўзбекистон 27 апрель 8:43 221

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 апрель куни мамлакатга амалий ташриф билан келган АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Леонард Вотелни қабул қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати хабар қилди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ўзаро манфаатли ва серқирра ҳамкорлик, жумладан, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Афғонистонда юзага келаётган вазият ва ушбу мамлакатда тинчликка эришиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жозеф Вотел Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга қабул учун самимий миннатдорлик билдирди, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон — Америка муносабатларини изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлашни давом эттиришга тайёр эканини қайд этди.

Изоҳ билдириш