4983

GM Uzbekistan янги авлод Malibu моделини ишлаб чиқаришни бошлайди

Технология 27 апрель 8:36 423

GM Uzbekistan компанияси бутунлай янгиланган Chevrolet Malibu бизнесс-класс седанини ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақида, компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

SKD технологияси бўйича автомобиль йиғиш GM Uzbekistan’нинг Тошкентдаги филиалида амалга оширилади.

Ўзбекистон бозорида машина тўрт рангда чиқарилади: марваридли оқ, тутунли оқ, тўқ кулранг ва қора.

Компания вакилларининг билдиришича, автомобилни етказиш муддати уч ойдан ошмайди. Бу модель йирик узелли йиғиш методи билан ишлаб чиқарилиши ҳамда олдиндан буюртма қилиниши билан тушунтирилади.

Автомобилнинг нархи 210 миллион сўмни ташкил этади (халқаро пластик картага ҳисобланса, 110,852 миллион сўм).

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш