49415

«Малика»ни тунаган «оч ўғрилар» ушланди (видео)

Ўзбекистон 23 ноябрь 15:32 1 094

Тошкентда «Малика» бозоридаги дўконда ўғирлик қилган ва фастфуд емакхонасига кирган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Хабарда гумон қилинувчиларнинг шахси, неча киши эканлиги ва воқеа тафсилотлари маълум қилинмаган.

«Малика» савдо мажмуасида ўғрилик қилганликда гумон қилинаётган шахслар «иссиқ из» бўйича қўлга олинди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларнинг шунга ўхшаш бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Шунингдек, мазкур ўғрилар савдо мажмуаси ёнидаги гамбургер дўконига ҳам кириб, у ерни остин-устун қилган. Ушбу ҳолат тасвири ҳам интернет сайтларида тарқалган.

Изоҳ билдириш