4941

Сурия шимолида турклар ва курдлар ўртасида жанг бошланди

Дунё 26 апрель 15:58 338

Риа Новости нашрининг маълумот беришича, Сурия шимолидаги Африн кантони ҳудудида Туркия армияси ҳамда курд ҳарбий бўлинмалари ўртасида жанглар бошланди.

Туркия армияси сешанба куни курдларнинг артиллерияси томонидан ўққа тутилган. Шундан сўнг, турклар Рако ҳудудидаги Фирфирке қишлоғидаги курдларнинг позицияларига ҳужумга ўтган. Тўқнашувлар айни вақтда давом этмоқда.

25 апрель куни Туркия авиацияси Суриянинг Хасеке вилоятида курдларнинг позицияларига зарба берган, натижада Сурия курдлари ўзини мудофаа қилиш кучлари (YPG) ташкилотининг (Анқара бу ташкилотни Курдистон ишчилар партиясининг Суриядаги бўлими сифатида ҳисоблайди) 20 нафар жангчиси ҳалок бўлган ҳамда 18 нафари жароҳатланганди.

Айни вақтда YPG жангчилари америкаликлар билан ҳамкорликда ИШИД назоратидаги Раққа ва Табка шаҳарларини қамал қилиб турибди.

Шунингдек, Ироқнинг Синжар тумани ҳудудида Туркия авиацияси ҳужуми оқибатида 5 нафар курд ҳалок бўлган. Кейинроқ аниқланишича, зарба Курдистон ишчилар партиясининг позициясига эмас, турклар билан иттифоқ бўлган Курдистон демократик партияси (пешмерглар) позициясига берилганди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш