49403

37 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус Чимкент – Самара трассасида ағдарилиб кетди

Ўзбекистон 23 ноябрь 14:07 556
Фото: asr.uz

22 ноябрь куни Чимкент—Самара трассасида, Аралск шаҳридан 40 километр узоқда Чимкент— Новосибирск йўналишидаги автобус ағдарилиб кетди. Бу ҳақда «Today.kz» хабар берди.

Авария чоғи автобус салонида Ўзбекистоннинг 37 нафар фуқароси бўлган.

«Ҳодиса туфайли 2 киши касалхонага ётқизилди, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Бир йўловчи жароҳатлари оқибатида касалхонада вафот этди. 17 нафар йўловчи трасса бўйидаги меҳмонхонада жойлаштирилди», — дейилади Қизилўрда вилояти акими матбуот хизмати хабарида.

Автобуснинг қолган йўловчилари мустақил равишда Новосибирскка йўл олгани билдирилмоқда.

Изоҳ билдириш