49315

Тошкентда иккита пуллик автомобиль йўли қурилади

Иқтисод 20 ноябрь 16:01 881

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Тошкент – Чимкент” (чегара постигача) ва “Тошкент – Чимён” йўналишларида пуллик автомобиль йўллари қурилади. Ҳокимликда Хитойнинг “Сhina Railway 14th Bureau Group Сo.LTd” компанияси вакиллари билан ўтказилган учрашувда ушбу масала кўриб чиқилди.

Шунингдек, қурилиш соҳасида Хитой методикаси бўйича мутахассислар тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинган. Учрашув якунида Тошкент шаҳар ҳокимияти хитойлик мутахассислар ёрдамида қурувчилар тайёрлаш учун шаҳардаги тўртта профессионал коллеж – базавий ўқиш майдони сифатида танлаб олинган.

Изоҳ билдириш