49304

Ўзбек автомобиллари Россияда энг арзон автомобиллардан бири бўлиб қолмоқда

Технология 20 ноябрь 14:05 512

Ravon R2 (Spark) ва Nexia Россияда энг арзон автомобиллар рейтингидаги ўрнини ўзгартирмади. Бу ҳақда «Carweyek.ru» нашрига таяниб, «Turon 24» хабар берди.

 
Мазкур рейтингда «Spark» автомобили учинчи ўринни эгаллаган. Унинг нархи 489 минг рублни (7,335 доллар) ташкил этади.

Рейтингнинг охирги бешинчи ўрнини «Nexia» автомобили эгаллаган бўлиб, унинг нархи 499 минг рублни ( 7485 доллар) ташкил этади.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда «Spark» автомобилининг нархи 7,8 минг доллар, «Nexia» автомобилининг нархи эса 8,900 доллар ҳисобланади.

Россиядаги энг арзон автомобиллар рейтингининг биринчи ўрнини хитойнинг «Brilliance H230» маркали автомобили эгаллади. Ушбу автомобилнинг нархи 459 минг рублни (6,885 доллар) ташкил этади.

Жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб «Ravon» автомобилларини Россия бозорларига етказиб бериш тўхтатилганди. «GM Uzbekistan» компанияси бу ҳолатга «нарх сиёсатини қайта кўриб чиқиш» дея изоҳ берган.

Бироқ октябрь ойининг охирида «GM Uzbekistan» Россия бозорига автомобилларни етказиб беришни қайта йўлга қўйди. Дилерлик марказларининг маълумотларига кўра, автомобилларнинг нархлари 70 фоиздан кўпроққа қимматлашади.

Изоҳ билдириш