49277

Hyundai Наманганда тижорат автомобиллари заводи очади

Технология 20 ноябрь 9:16 430

аманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида, Жанубий Кореянинг Evergreen Motors ва Posco Daewoo компаниялари билан ҳамкорликда, Hyundai-Namangan KD – юк автомобиллари заводи қурила бошлади.

Янги завод илк маҳсулотини 2019 йилнинг сентябрь ойида ишлаб чиқаришни бошлайди. Дастлабки босқичда завод 400та юк автомобиллари, микроавтобуслар ва автобуслар ишлаб чиқаради. Завод қуввати секин-аста 2,5 минг автомобилга етказилади. Ишлаб чиқарилаётган автомобиллар локализацияси 50%ни ташкил қилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 200 миллион $ атрофида бўлади. Завод “Қўқон” ЭИЗида қурилади. Завод қурилишининг тамал тоши қўйиш маросимида сармоявий ҳамкорлик шатномаси имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Hyundai заводини қуриш ҳақидаги дастлабки келишувлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга 2017 йилда бўлган ташрифи доирасида имзоланган эди.

Изоҳ билдириш