49200

АҚШнинг Россияга қарши санкциялари Ўзбекистонга таъсир қиладими – эксперт фикри

Дунё 15 ноябрь 18:47 991

Россия қарши санкциялари қисқа муддат ичида салбий таъсир кўрсатади. Бироқ Россиядан америкалик инвесторлар кетишини тезлаштиради ва Москва иттифоқчиларига ҳам тегиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистонга QBF компанияси таҳлилчиси Денис Иконников маълум қилди.

“Федерал қарз облигациялар ва банкларга қарши санкциялар киритилиши кутилмоқда. Бироқ банклар ҳақида сўнгги муҳокамаларда ҳеч нарса айтилмади”, – деди эксперт.

Федерал кредит облигациялари – бу Россия қарз қоғозлари бўлиб, улар Молия вазирлиги томонидан чиқарилади. Санкциялар киритилиши уларни ваҳима билан сотилишини ва америкалик инвесторлари чиқиб кетишини келтириб чиқаради.

“Қисқа вақт ичида – ярим йилгача – бу иқтисодиётимизга, шунингдек, биз фаол савдо қилаётган яқин иттифоқдош давлатлар, шу жумладан МДҲ давлатлар иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин”, – деди Иконников.

Янги санкциялар киритилиши масаласи бўйича ҳали якуний қарор қабул қилинмади.

Ҳозирги вақтда АҚШ президенти Трамп ўзининг иккита ваъдаси, яъни сайлов олди Россия билан муносабатларни яхшилаш зарурлиги ва АҚШ сайловларига аралашуви учун Москвани “жазолаш” бўйича ваъдаси ўртасида турибди.

Изоҳ билдириш