49149

Рамзан Қодиров 5 ёшли болакайга Mercedes совға қилди (видео)

Дунё 15 ноябрь 10:01 989

Бир неча кун олдин ҳеч қандай танаффуссиз 2 соат 26 дақиқа ичида ётган ҳолда икки қўлда гавдани тушириб-кўтариш машқини 4105 та бажариб рекорд ўрнатган Чеченистонлик 5 ёшли Раҳим Куриев Чеченистон президенти Рамзан Қодировдан Mercedes автомашинасини совға сифатида қабул қилиб олди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.

Қодиров болакайга машина совға қилиб шундай деди: «Отанг сени ушбу машинада олиб юради. Сен энг яхшисига муносибсан». Болакай янги Mercedes атрофида ўз машқларини Чеченистон раҳбарига намойиш қилиб берди.

Раҳимнинг ҳаракатлари акс этган видео Россиянинг рекордлар китобига юборилган. Бироқ ташкилот аъзоларида бир Ннечта саволлар пайдо бўлган, шу боис болакай машқларни бир ҳафтадан кейин қайтадан намойиш этиши маълум қилинган.

Рамзан Қодиров ёш спортчининг махсус комиссия олдида такрорий машқларни такрорлашга қодир эканлигига ишончи комил.

Эслатиб ўтамиз болакай ўз рекордини 12 ноябр куни ўрнатган эди. Рекордчи бола маълум вақтдан кейин яна бир уринишни амалга ошириб, ўз рекордини янгиламоқчи. Спорт вазири Мусо Хонариковнинг таъкидлашича, болакай ўз ғалабасини Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировга бағишлашини айтган.

Изоҳ билдириш