4907

Эрдўған: “Сурияни Асаддан қутқариш лозим”

Дунё 26 апрель 13:25 323

Туркия президенти Ражаб Эрдўған Сурияда мамлакат раҳбари сифатида Башар Асад қолар экан, бу давлатдаги тўқнашувни бартараф этиб бўлмаслигини маълум қилди. Бу ҳақида у “Reuters” агентлигига берган интервьюси чоғида айтиб ўтди.

“Асад Суриядаги вазиятни барқарорлаштиришдаги ечим эмас. Сурияни Асаддан қутқариш лозим, бу орқали масаланинг ечими топилиши тайин”, дейди Эрдўған.

Ражаб Эрдўған Россия президенти Владимир Путин, АҚШ президенти Дональд Трамп, Туркия, Эрон, Саудия Арабистони, Қатар Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш учун фаол иштирок этганини таъкидлаб ўтди. Эрдўғаннинг айтишича, улар бирлашиб, Сурия аҳли учун шахсий қарорни қабул қилишларига ёрдам беришлари мумкин.

“Башар Асад юз минглаб одамларни ҳалок қилди ва менинг давлатимда 3 миллион қочоқлар яшаяпти. Ливанда 1,5 миллион қочоқ, 1 миллионга яқин қочоқ Иорданияда қолмоқда. Улар ўз она юртларидан қочиб кетишган. Асад ўз халқига танк билан ҳужум қилди, ўққа тутди, заҳарлади. Бундай одам масалани еча оладими (тинчлик ўрната оладими – таҳририят)?”, дея қайд этган Эрдўған Сурия халқига раҳбар танлашга шароит яратиш кераклиини қўшимча қилди.

Сурияда 2011 йил март ойидан буён давом этаётган қуролли тўқнашувлар оқибатида 220 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Изоҳ билдириш