490

ЖЧ–2018 саралаши. Равшан Эрматов БАА – Япония учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди

Спорт 7 март 9:25 406

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “B” гуруҳи 6-туридан ўрин олган БАА – Япония учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Равшан Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Дмитрий Пислегин бажаради. Баҳрайнлик Абдулраҳмон Абдулхолиқ ал-Делавар ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлайди. Учрашув комиссари – Кемел Токабаев (Қирғизистон).

БАА ва Япония ўртасидаги учрашув 23 март куни Ал-Айн шаҳридаги Hazza Bin Zayed Stadium майдонида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан 19:30 да бошланиши режалаштирилган.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳи 5-туридан кейин Япония 10 очко билан тўплар нисбати бўйича Саудия Арабистонига (10 очко) имкониятни бой берган ҳолда 2-ўринда бормоқда. БАА 9 очко билан Австралияга (9 очко) тўплар нисбати бўйича имкониятни бой берган ҳолда 4-поғонани банд қилиб турибди.

Изоҳ билдириш