48842

Президент Шавкат Мирзиёев янги Фармонни имзолади

Долзарб | Ўзбекистон 2 ноябрь 17:43 4 263

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2018 йил 1 декабрдан жиноятлар, уларни содир этган шахслар ва жиноят ишларининг ягона ҳисоби Бош прокуратура томонидан юритилади.

“Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизими жорий этилади. Мазкур тизимда электрон статистик карточкалар орқали жиноят ишлари, терговга қадар текширув материаллари, суд муҳокамалари, суд қарорлари ижроси натижалари, айбланувчи ва жабрланувчилар бўйича маълумотлар киритиб борилади.

Шунингдек эндиликда жиноят ишлари ҳамда терговга қадар текширув материалларига тартиб рақами Ягона ахборот тизимига тегишли статистик маълумотлар киритилгандагина берилади.

Изоҳ билдириш