4882

Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистон масаласини муҳокама қилди

Дунё 26 апрель 11:48 280

2017-йилнинг 25-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Жозеф Леонард Вотел билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Суҳбат давомида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Мудофаа вазири Қобул Бердиев ва генерал Жозеф Л.Вотел Ўзбекистон-АҚШ кун тартиби нуқтайи назаридан ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, қатор халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар. Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди», — дейилади хабарда.

Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг

Изоҳ билдириш