4867

Хитой ўзи ишлаб чиқарган авиаташувчини сувга туширди

Технология 26 апрель 11:12 278

Хитой ўзининг иккинчи, мустақил равишда ишлаб чиққан биринчи авиаташувчисини сувга туширди, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.

«Хитойнинг иккинчи авиаташувчиси 26 апрель куни эрталаб Далянь портида сувга туширилди», — дейилади хабарда.

Хитойнинг биринчи ўз авиаташувчисини қуриш ишлари 2013 йил 11 ноябрда бошланган эди. Янги Type 001A кемасининг узунлиги 315 метр, эни 75 метр, вазни 70 минг тонна. Унинг крейсерлик тезлиги соатига 31 денгиз узели (57,41 км)ни ташкил этади. Хитой ОАВ хабарига кўра, авиаташувчи кема бортида 36та «Цзянь-15» (J-15) қирувчи самолётлари жойлашиши мумкин.

Изоҳ билдириш