4835

Тухтаев Абдукаххар Хасанович Олмазор туманга хоким этиб тайинланди

Ўзбекистон 26 апрель 8:47 624

Тошкент шаҳри Олмазор туманига Абдуқаҳҳор Тўхтаев янги ҳоким этиб тайинланган. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

У 21 апрель куни президент ташрифидан кейин ишдан олинган Баҳодир Ғоибназаров ўрнида иш бошлаган.

Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йилдан 2011 йилгача Тошкент шаҳри ҳокими сифатида ишлаган. У 2016 йилнинг сентябрида, ўша вақтда Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи бўлган Шавкат Мирзиёев томонидан Жиззах шаҳар ҳокими этиб тайинланган.

Абдуқаҳҳор Тўхтаев шу кунга қадар шу лавозимда фаолият кўрсатиб келаётганди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш