48198

Тезкор: Хонадонда газ портлаши натижасида 5 ёшли қизалоқ ва гўдак халок бўлди

Ўзбекистон 8 октябрь 21:27 1 354

Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 8 октябр куни соат 10:04ларда Китоб тумани, “Истиқлол” МФЙ, Қашқадарё кўчаси, 38-уйнинг (уй эгаси 1947 й.т. А.Пармонов) ошхонасида газ плитасининг носозлиги сабабли ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.
Чақнаш оқибатида ошхона шифтининг 4 кв.м. майдони ёнган ҳамда
2 нафар фуқаро касалхонада вафот этган ва 1 нафар фуқаро куйиш тан жарохатлари билан Китоб тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Вафот этган фуқаролар:
1. Беллура Хомидова, 2013 й.т. (уй эгасининг набираси, 100 % термик куйган).
2. Фарзона Хомидова, 2016 й.т. (уй эгасининг набираси,100 % термик куйган).
Жароҳатланган фуқаро:
1. Бахтигул Жамолова, 1991 й.т. (уй эгасининг келини, 40-45 % термик куйган, аҳволи ўрта оғир).
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! газ воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.

Изоҳ билдириш