4815

Қувайт Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Тошкентга келади

Ўзбекистон 25 апрель 22:09 275

Қувайт делегацияси кун тартибида, Ўзбекистоннинг бир қатор вазирликларида учрашувлар ўтказиш ва Самарқандга ташриф буюриш ўрин олган.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулайманом ал-Саид бошчилигидаги Қувайт делегацияси пайшанба куни Ўзбекистонга келади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВи матбуот хизмати. «2017-йилнинг 27-апрел куни Ўзбекистонга Қувайт Давлати Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулаймон ал-Саид бошчилигидаги делегация ташриф буюради», — дейилган муассаса хабарида.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш, шунингдек, қатор вазирлик ва идораларда музокаралар олиб бориш, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан танишиш ўрин олган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш