48

Бир ой ичида 67 минг ит қутуришга қарши эмланди

Тиббиёт | Ўзбекистон 14 февраль 11:52 321

Февралда қутуришга қарши кураш бўйича ойлик давомида Ўзбекистонда 67,4 минг ит қутуришга қарши эмланди,

деб хабар қилди Фавқулодда фазиятлар вазирлиги матбуот хизмати вакили жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Мамлакат бўйича жами бўлиб 1,4 млн бошдан зиёд профиликтик эмлашдан ўтган уй кучуги ва мушук рўйхатга олинган. 2011−2016 йилларда назоратсиз жониворлар тишлашидан жабрланганлар сони 49,47 мингда 59,67 кишига ортди. Шу сабабли қутуришга қарши воситалар учун ажратилувчи маблағ ҳам 1,1 млрд сўмдан 7 млрд сўмга қадар оширилди.

Жониворлар тишлашидан 8059 ҳолат қайд этилган Тошкент вилояти аҳолиси энг кўп азият чеккан. Кейинги ўринларда Сурхондарё (6594), Бухоро (5688) вилояти ва Тошкент тилга олинди. Жабрланганлар сони Навоий вилоятида (2708) энг камни ташкил этади.

87,2 фоиз ёки 51,95 минг ҳолатда кучук тишлаши қайд этилган бўлса, 6,8 фоизда — мушуклар. Бир қисм ҳолатлар бошқа уй ҳайвонлари, кемирувчилар ва ёввойи ҳайвонлар ҳиссасига тўғри келади.

Ўтказилган чора-тадбирлар давомида уйларда кучукларни сақлаш қоидаларини бузган 145 фуқарога нисбатан маъмурий жавобгарлик қўлланилиб, улар 7,12 млн сўмлик жаримага тортилди.

Изоҳ билдириш