4780

Ўзбекистонда мобил алоқа учун тўлов миллий валютада тўланадиган бўлади

Технология 25 апрель 18:02 330

«Бизга фуқаролардан мобил алоқа ва интернет хизматлари учун тўлов нима учун шартли бирликларда тўланиши борасида кўплаб мурожаат ва саволлар келиб тушмоқда», деган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Умиджон Аъламов

2017 йил охирига қадар мобил алоқа ва интернет хизматлари учун тўлов миллий валютада тўланишини таъминловчи қарор ишлаб чиқарилади. Бу ҳақида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Умиджон Аъламов айтиб ўтган

«Бизга фуқаролардан мобил алоқа ва интернет хизматлари учун тўлов нима учун шартли бирликларда тўланиши борасида кўплаб мурожаат ва саволлар келиб тушмоқда», деган вазир ўринбосари бугун бўлиб ўтган Usenet 2017 халқаро digital-конференцияда.

Usenet 2017 конференцияси давомида ташкил этилган давра суҳбатида 2017-2021 йилларда кенг полосали мобил алоқани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Муҳокамаларда Умиджон Аъламов билан биргаликда Beelineнинг Ўзбекистондаги раҳбари Дмитрий Шуков ва Ledokol Group раҳбари Дилшод Музаффаров иштирок этди.

Изоҳ билдириш