4745

Ўзбекистон Россиянинг яна 5та шаҳрида консулхоналар очади

Ўзбекистон 24 апрель 17:37 270

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасида янги консулхоналар очиш масаласи кўриб чиқилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Жумладан, Ўзбекистон консулхоналари Россиянинг Санкт-Петербург, Қозон, Ростов Донда, Екатеринбург, Владивосток, шунингдек, Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳарларида очилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобовнинг айтишича, Ташқи ишлар маҳкамаси, ва энг аввало Ўзбекистоннинг Россиядаги консулхоналари мамлакатдан четга миграция оқими бу қадар шиддат билан ўсишига тайёр эмасди. «Россияда шу онда фақат Москва ва Новосибирск шаҳарларида консуллик бўлимлари мавжуд. Бу Россиядаги кўп сонли ўзбекистонликларга етарли хизмат кўрсатиш имкониятини бермаяпти», — деб таъкидлаган Ваҳобов.

Изоҳ билдириш