474

Ўзбекистон мактабларида инглиз тили билан бирга иккинчи хорижий тил ўқитилиши мумкин

Жамият | Ўзбекистон 7 март 7:08 534

Ўзбекистон мактабларида чет тилларини ўқитиш масаласи қайта кўриб чиқилади.

Феврал ойида вазирлик ҳудудлардаги халқ таълими бошқармаларига тавсиялар жўнатган, уларда нафақат инглиз тили, балки бошқа тилларни ўрганишга ҳам эътибор қаратиш зарурлиги айтилади. Бу ҳақида Fledu нашри хабар бермоқда.

Халқ таълими вазирлиги маълумотларига кўра, бошланғич мактаб ўқувчиларининг 94 фоизи инглиз тилини ўрганмоқда. Муассаса янги ўқув йилидан бошлаб умумтаълим ва ихтисослашган мактабларда, шунингдек, мактаб-интернатларда (бешинчи синфга борадиган ўқувчилар учун) инглиз тилига қўшимча равишда иккинчи чет тилини: немис тили, француз тили, корейс тили, хитой тили, япон тили, араб тили, форс тили, ҳинд тили ва бошқаларни жорий қилишни таклиф этмоқда.

Халқ таълими бошқармалари март ўртасигача мамлакатдаги ҳар битта мактабнинг иккинчи чет тилини жорий етиш имкониятларини таҳлил қилиб чиқиши ва бу ҳақда вазирликка ҳисобот бериши керак.

Изоҳ билдириш