4730

Ўзбекистондаги тоғолди ҳудудларда сув тошиши хавфи эълон қилинди

Ўзбекистон 24 апрель 16:43 319

«Ўзгидромет» маркази республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, қирғоққа яқин ҳудудларда сув тошиши хавфи ҳақида маълумот берди, деб хабар қилди Ўзбекистон ФВВ матбуот-хизмати.

«Жорий йилнинг 21-28 апрель кунлари ҳаво ҳароратининг кескин 30-32 даража кўтарилиши натижасида республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, дарё ва сойларда сув сатҳининг кескин кўпайиши туфайли, қирғоқларни емирилиши, қирғоққа яқин ҳудудларда сув тошиши хавфи мавжуд», — дейилади хабарда.

Шунингдек, 2017 йилнинг 24 апрел куни маҳаллий вақт билан 08.00дан 25 апрел 08.00га қадар «Чимён» тоғ тизмаларининг денгиз сатҳидан 2200 баландлигида қор кўчиши хавфи эълон қилинган.

ФВВ шу муносабат билан хавфсизлик ва эҳтиёт чораларини кўришни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин ФВВ «Қамчиқ» довонида узунлиги 40 метрга тенг кўчки ёриғи пайдо бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Изоҳ билдириш