4657

Фаластин Ташқи ишлар вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон 24 апрель 12:33 273

24 апрель куни Тошкентга Фаластин Давлати ташқи ишлар вазири Мазен Шамия бошчилигидаги делегация икки томонлама ва халқаро масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф доирасида Фаластин делегациясининг Олий Мажлисда, Ташқи ишлар вазирлигида, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида, Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитасида, Савдо-саноат палатасида учрашувлари режалаштирилган.

Изоҳ билдириш