46550

МТС алоқа оператори шахсни таниш имкониятига эга симкоматлар ўрната бошлади

Технология 27 август 11:22 326

МТС компанияси Россияда SIM-карталарни ишлаб чиқариш бўйича ўзининг биринчи автомат қурилмасини ўрнатиш тўғрисида эълон қилди. Терминал янги абонентларга SIM-карталарни чиқариб бериш имконини беради.

Ушбу жараён шахсий ва биометрик маълумотларни қайта ишлаш воситаларидан келиб чиққан ҳолда, тўлиқ автоматлаштирилган. Ахборотни ташқи ва ички тармоқ ҳужумларидан муҳофаза қилиш махсус дастурий таъминот тўплами томонидан таъминланади. SIM-картани олиш учун фойдаланувчи паспортининг учта варағини сканерлаши, аниқланган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлаши ва терминали ичига ўрнатилган камера билан суратга олиши керак.

Шундан сўнг, қурилма фотосуратни фойдаланувчининг юзи билан автоматик режимда, паспорти асосида текширади. Идентификатсия муваффақиятли бўлса, мижоз SIM-картани олади. Барча жараёнлар учун бир неча дақиқа вақт талаб этилади.

МТСнинг шахсни таниш функсиясига эга биринчи симкомати Татаристоннинг Иннополис шаҳрида пайдо бўлди. Жорий йилнинг охирига қадар Россиянинг ўнлаб шаҳарларида – темир йўл станциялари, аэропортлар, меҳмонхоналар ва савдо марказлари ҳудудида 100га яқин бундай автоматларни ўрнатиш режалаштирилган.

18 ёшдан ошган ҳар қандай шахс Россия Федератсияси паспортига асосан SIM картани олиши мумкин. Келажакда терминаллар бошқа давлатларнинг фуқароларига хизмат кўрсатиш имкониятига ҳам эга бўлади.

Изоҳ билдириш