46427

Пластик идишлар ўғил болалар учун хавфли

Тиббиёт 25 август 11:34 924
Фото: kiddysoul.ru

Олимларнинг сўнгги йиллардаги тадқиқотлари озиқ-овқат маҳсулотларини пластик идишларда сақлаш саломатликка таъсир кўрсатиши мумкинлигини намоён этмоқда.

Шунинг учун ҳам Канада, Франция, Исроил ва бошқа кўпгина давлатларда таркибида бисфенол-А моддаси бўлган болалар учун ишлатиладиган пластик идишларни сотиш мутлақо тақиқланган.

Негаки, болаларни овқатлантиришда таркибида ушбу модда бўлган пластик идишлардан фойдаланиш бола организмида жинсий жиҳатдан барвақт етилишдан тортиб, саратон хасталигига қадар бўлган турфа ҳолатларни келтириб чиқарар экан.

Шуни унутмаслик керакки, пластик идишлар таркибида бисфенол-А моддасидан ташқари ПВХ, фталатлар, формалдегидлар ҳам мавжуд. Тадқиқотларда аниқланишича, фталатлар тестерон гормони ҳосил бўлиши йўлига тўсиқ бўлар экан.

Шу сабабли у бепуштликка олиб келиши мумкин. Фталатлар, айниқса, ўғил болалар учун хавфлидир. Формалдегидлар ва ПВХларда ҳам заҳарли моддалар мавжуд. Шу боис болаларни эҳтиёт қилиш учун яхшиси шиша идишлардан фойдаланган маъқул.

Бордию сиз пластик идишлар енгил ва қулайлиги учун улардан фойдаланмасликка тайёр бўлмасангиз, у ҳолда бундай идишларга суюқликни иссиқ ҳолда қуйманг ва уларни қиздирманг. Сув ва шарбатларни ҳам пластик идишда соатлаб қолдирмасликка ҳаракат қилинг.

Изоҳ билдириш