46343

«Afrosiyob» тезюрар поездлари чипталарига 50 фоизлик чегирмалар эълон қилинди

Технология 24 август 11:40 489

“Ўзбекистон темир йўллари” компанияси Мустақиллик куни муносабати билан Afrosiyob тезюрар поездлари ҳамда бошқа йўналишлар учун чипта нархларига 50 фоизлик чегирмаларни киритмоқда.

Фуқароларнинг тўлақонли дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиши шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида, жорий йил 31 августдан 4 сентябргача бўлган кунларида маҳаллий йўналишларда қатновчи ва йўловчи поездларда, шу жумладан, юқори тезликда ҳаракатланаётган «Афросиёб» поездларида ҳам, оилавий, жамоа, талабалар, о’қувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чипталарига 50 фоизли чегирма жорий қилинди.

Қўшимча маълумотларни жойлардаги темир йўл кассалари ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг расмий uzrailpass.uz вa railway.uz сайтларидан билиб олишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш