45622

Ҳиндистон билан АКТ соҳасида ҳамкорлик кучайтирилади

Технология 10 август 14:31 226

Шу йилнинг 5-9 июл кунлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси Ҳиндистоннинг Ню-Дели шаҳрида бўлишди.

Бу ерда Ҳиндистон электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик бўйича таклифлар тайёрланган эди.

Ташриф доирасида Деҳли шаҳридаги Ҳиндистон технологиялар институти ва Деҳли технологиялар университети раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди. Ҳиндистон таълим муассасалари ва Тошкент ахборот технологиялари университети ўртасида талабалар алмашиш, қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, ўқитувчилар малакасини ошириш, шунингдек давлат грантлари асосида ўзбекистонлик талабаларнинг ўқишига жой ажратиш бўйича келишувларга эришилганди.

Компютер ва тизимлари муҳандислик, маълумотларни қайта ишлаш ва дастурлаш фанлар бўйича техник олий ўқув юртлари ва ҳукумат вакиллари ва мутахассислар, талабалар тайёрлаш қисмида,
Жавоҳарлаъл Неру номидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон ўқув маркази фаолиятини такомиллаштириш масаласи бўйича етакчи ҳисоблаш маркази билан ҳамкорлик ривожланмоқда.

Унга кўра, техник университет талабалари ва давлат хизматчилари ҳамда мутахассисларига компютер ва тизим инжиниринги, маълумотлар алмашиш ва дастурлаштириш фанлари бўйича таълим бериш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ва Ҳиндистон ахборот технологиялари маркази ўртасида электрон ҳукуматнинг қатор йўналишлари: электрон тиббиёт, электрон таълим, электрон парламент, бизнес жараёнларни автоматлаштириш ва бошқалар бўйича давлат хизматчиларини ўқитишни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувга эришилган.

Изоҳ билдириш