45529

АҚШ Ўзбекистон нефт-газ соҳасига инвестиция киритишга тайёр эканлигини маълум қилди

Ўзбекистон 8 август 19:44 355

Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Алишер Султонов билан учрашув давомида Сейфи Гасеми сўз олиб, компания раҳбарияти истиқболли ва хорижий инвесторлар учун хавфсиз давлатлар деб тан олинган Хитой, Саудия Арабистони, Россия ва Ўзбекистонга инвестиция кириш борасида қарор қабул қилгани ҳақида маълум қилди, деб хабар қилди “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.

Бундай қарорга келишдан олдин, Air Products компанияси Macro-Advisory консалтинг компаниясини жалб қилган ҳолда дунёнинг истиқболли давлатларини аниқлаш мақсадида мустақил аудит ўтказган.

Гасемининг таъкидлашича, Air Products компанияси Ўзбекистонга узоқ муддатли тўғридан-тўғри инвестицияларни киритишдан манфаатдор ва Ўзбекистон бозорида тўла қонли иштирокчига айланиш истагида.

Компания республика иқтисодиётнинг турли соҳалари, жумладан нефт-газ, кимё, фармацевтика, металлургия ва бошқалар, эҳтиёжи учун саноат газини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларга инвестиция киритишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Бундан ташқари, табиий газдан полимерлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳага ҳам юқори қизиш билдирилмоқда.

Сейфи Гасеми, шунингдек, дунёнинг етакчи нефт ва газ компаниялари (Total, British Petroleum, SOCAR, UOP Honeywell ва бошқалар) топ-менежерлари учрашувини Ўзбекистонда ўтказиш таклифини илгари сурди.

Учрашув натижасида томонлар қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар.

Ушбу гуруҳ таркибини Air Products компанияси етакчи мутахассислари ва УЕМ корхоналари вакиллари ташкил этади. Икки ой муддатда нефт-газ, кимё ва металлургия соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида аниқ таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилди.

Кун якунига қадар қўшма лойиҳалар бўйича ишлар режаси ишлаб чиқилади.

Изоҳ билдириш