45510

«Электр тармоқлари корхонаси» бошлиғи ўринбосари тадбиркордан 500 доллар олган вақтида қўлга олинди

Ўзбекистон 8 август 18:02 685
ФОТО: REZONANS.KZ

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Шаҳрихон туманида фаолият кўрсатувчи тадбиркорнинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ариза муаллифи бўлган тадбиркорга тегишли 470 дона электр ҳисоблагич тегишли сертификати бўлмагани учун МИБ ходимлари томонидан олиб қўйилган. Асака тумани «Электр тармоқлари корхонаси» бошлиғи ўринбосари А.А. тадбиркорга 500 АҚШ доллари эвазига бюро тизимида ишловчи танишлари орқали электр ҳисоблагичларни унга қайтариб беришини айтган.

А.А. келишилган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш