45508

Қайси холатларда бир ойлик ҳарбий хизмат учун пул маблағи қайтариб берилади?

Ўзбекистон 8 август 17:17 960

Бир ойлик ҳарбий хизмат учун пул маблағи тўлиқ тўлангандан кейин, вилоят комиссиясидан соғлиғи туфайли ўта олмаган шахснинг тўланган пули қайтариладими. Навбати келмасдан ёши 27 дан ўтиб кетган шахсларникичи? (З.Ж. Жиззах вилояти)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисидаги низомга (http://lex.uz/docs/243345) мувофиқ пул бадалларини тўлагандан кейин ҳарбий йиғинлардан ўтмаган шахснинг пул маблағлари – агарда у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда қайтариб берилади.

Сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади.

Бошқа ҳолатларда пул бадаллари қайтариб берилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Изоҳ билдириш