45503

Андижонда МИБ ходими пичоқланди (видео)

Ўзбекистон 8 август 16:43 891

Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган эди. Қисқа вақт ичида қарздорликларни ундиришни тизимли йўлга қўйилиши натижасида ҳудудларда кундалик эхтиёжларимиз билан боғлик электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви таъминоти борасида ижобий ўзгаришлар бўлмоқда.

Андижонда МИБ ходимига нисбатан тажовуз қилинди

Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган эди. Қисқа вақт ичида қарздорликларни ундиришни тизимли йўлга қўйилиши натижасида ҳудудларда кундалик эхтиёжларимиз билан боғлик электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви таъминоти борасида ижобий ўзгаришлар бўлмоқда. Лекин, Бюро ходимлари ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида энергия ресурсларидан керагича фойдаланиб, пулини тўлашга келганда тажовузкор муносабатда бўлаётган фуқароларга ҳам дуч келишмоқда.

Posted by O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi on Wednesday, August 8, 2018

Лекин, Бюро ходимлари ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида энергия ресурсларидан керагича фойдаланиб, пулини тўлашга келганда тажовузкор муносабатда бўлаётган фуқароларга ҳам дуч келишмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Маълум қилинишича, 2018 йилнинг 1 август ҳолатига кўра МИБнинг 96 нафар ходимига тажовуз қилинган. Хусусан, шу йилнинг 19 июль куни Андижонда МИБ ходими истеъмолчи томонидан пичоқланди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ушбу ҳолатлар юзасидан махсус кўрсатув тайёрлади.

Изоҳ билдириш