45492

Автомашинани ҳайдаб чиқиб кетиб, бедарак йўқолди

Ўзбекистон 8 август 15:00 483

7 август куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи М.К. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 6 август куни 36 ёшли ўғли Иброҳим Умаров бошқарувидаги давлат рақами 10 F 163 LA бўлган “Матиз” русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган. И.Умаровни қидириб топиш чоралари кўрилган.

Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз И.Умаров ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришинигизни сўраймиз!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш