45484

Бугун Ўзбекистон ОТЖ назорат ўйини ўтказади

Спорт 8 август 14:41 395

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарликни олиб бораётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Футболчилар Тошкент темирйўллари муҳандислик институти майдонида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишяпти. Бугун олимпиячиларимиз “Металлург” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказишади. Ўйин соат 18:00да бошланади.
Бугунги назорат ўйинидан кейин Осиё ўйинларида қатнашадиган терма жамоанинг якуний таркиби аниқланади. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоа аъзолари эртага кечқурун соат 21:00да Индонезияга йўл олишади.
Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақасига 14 август куни старт берилади. Терма жамоамизнинг Осиё ўйинларидаги тақвими:
14 август
1-тур:
Ўзбекистон – Бангладеш
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 14:00
16 август
2-тур:
Қатар – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 17:00
19 август
3-тур:
Таиланд – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 17:00
Изоҳ: Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Изоҳ билдириш