45480

Акбаров Саидакбархон раис ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон 8 август 12:59 1 184

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Акбаров Саидакбархон Тоҳир ўғли туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосарининг в.б. лавозимига тайинланди.
Ушбу лавозимга Саидакбархон Акбаров 29-июн куни Олмазор туманида бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан номзод сифатида таклиф этилди. Бунга сабаб Саидакбарҳон ўз нутқи давомида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалий таклифлар билдирди.

Акбаров Саидакбархон ҳозирда Тошкент Халқаро Вестминстер Университетининг бизнес бошқаруви факултетида тўртинчи курс талабаси. Ёш эканлигига қарамасдан, у таълим ва касбий ривожланиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолияти тажрибасига эга, шу билан бирга Ёшлар Иттифоқининг ёш тадбиркорлар лойиҳаси аъзоси.

2013 йилдан 2018 йилгача Акбаров Саидакбархон таълим марказлари тармоғини бошқарган. Шунингдек, у ИТБ фонди инвеститсия жалб қилиш танловида ўзининг онлайн таълим дастури билан иштирок этган.
Акбаров Саидакбархон ёшлар ҳаётида фаол иштирок этади. У Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг халқаро конферентсияларда иштирок этган.

Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида Акбаров Саидакбархон ёшлар туризмини ривожлантириш ва инноватсион ғоялари, смарт туризм жорий этиш, шунингдек, таълим хизматларини такомиллаштириш билан шуғулланади.

Изоҳ билдириш