45467

ММА жангчиси Маҳмуд Муродов Ўзбекистон фуқаролигини олди

Ўзбекистон 8 август 11:22 457

MMA жангчиси Маҳмуд Муродов Ўзбекистон паспортини олди.

“Бутун 26 йил давомида шу куннинг келишига шубҳа қилмагандим, ҳеч қачон ўз аждодларимни унутмаганман ва ўзбек замини ўғлони эканлигимни билардим, бугун эса буни тасдиқловчи ҳужжатни олдим. Ўз юртимнинг тўла ҳуқуқли фуқароси сифатида унинг шаънини жаҳон ареналарида ҳимоя қилишга ва ҳар бир давлат ўзбек спортчиларининг кучини билиши учун байроғини кўкларга кўтаришга ваъда бераман. Ҳар бир инсон орзу билан яшайди, менинг орзуим бугун ушалди”, – деб ёзди Муродов Instagram саҳифасида.

У шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга алоҳида миннатдорлик билдирди.

Муродов Ultimate Fighting Championship (UFC) аралаш жанглар бўйича чемпионатда ҳамда MMAA Arena, XFN, BA каби турнирларда иштирок этади.

Аввалроқ шоссе велоспорти бўйича Олимпиада совриндори, россиялик Ольга Забелинская Ўзбекистон фуқаролигини олганди.

Изоҳ билдириш