45455

Ўзбекистонда 7 август кунги тест синовларига 1300 дан ортиқ абитуриент келмади

Ўзбекистон 8 август 10:10 507

Ўзбекистонда 7 август кун бўлиб ўтган тест синовларида 16 та олий таълим муассасасининг 76 та таълим йўналишида 57 минг 804 нафар абитуриент иштирок этди. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Facebook даги расмий сахифасида маълум қилди.

Турли сабабларга кўра 1317 нафар абитуриент имтиҳонларга келмади.

Тест синовлари тартиб-қоидаларини бузганлиги сабабли 163 нафар абитуриент, шундан 93 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб кириш ва ўзгани ўрнига кириш, 70 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга ва бошқа абитуриентларга ёрдам беришга уринганлиги учун имтиҳонлардан четлаштирилди.

Тест натижалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан Давлат тест марказига соат 18:30 дан қайтариш бошланди. Сўнгги материаллар Фарғона водийсидан кечаси соат 2:00да етиб келади.

7 август кунги тест натижалари 8 август куннинг иккинчи ярмида Давлат тест маркази сайтида эълон қилинади.

Изоҳ билдириш