45449

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг топшириғига биноан шаҳар йўлларида “Диққат радар!” белгиси ўрнатилмоқда

Ўзбекистон 8 август 9:48 1 000

Шу сабабли сиздан йўлларда диққатли бўлишни ва ушбу белгини инкор этмасликни сўраймиз. Зеро, ушбу белгилар остидаги ҳудудларда стационар ёки мобил радарлар ўрнатилганини унутманг.

Мазкур қурилмалар автоматик равишда реал вақт режимида тезлиги белгиланган меъёрдан юқори бўлган транспорт воситаларини аниқлайди ва унинг рақами, воқеа санаси ва вақти ҳамда манзилини “Ўзбекистон почтаси” Тошкент шаҳар филиалининг маълумотларни қайта ишлаш марказига юборади. Қоидабузарга эса бу ҳақда почта орқали маълумот юборилади.

Бу эса қоидабузар ва ЙПХ ходимининг тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишига имкон қолдирмайди ва коррупциянинг олдини олган ҳолда томонларнинг вазиятга аралашувига чек қўяди.

Шу муносабат билан барча ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга чақирамиз. Ҳаётингизни таҳликада қолдирманг! Шошилиш, сизни ўзингиз истамаган “манзилга” олиб бориши мумкин!!!

Изоҳ билдириш