45426

Тошкент вилоятида қурол савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олинди

Ўзбекистон 7 август 14:09 725

Ўқотар қуролни сотмоқчи бўлганида қўлга олинди Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган тезкор маълумотни ўрганиш асносида жиноят қидирув ходимлари томонидан Тошкент вилоятида яшовчи Й.Зулфия исмли шахс уйини таъмирлаш вақтида ертўладан топиб олган 1921 йилга оид “Наган” тўппончасини 500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлганида қўлга олинди.

Ушбу ҳолат бўйича ИИББ Тергов бошқармаси томонидан О‘збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов жараёнида 49 ёшли ушбу аёлни жиноят содир етишга нима мажбурлагани, унинг сабаб ва омилларига аниқлик киритилади.

Изоҳ билдириш